Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини жиддий танқид қилди

Президент Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини жиддий танқид қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Йиғилишда глобаллашув шароитида ёшлар тарбияси ва онгига таҳдидлар тобора кучайиб бораётгани қайд этилди.

Мисол учун, ўтган йили ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 86 та ноқонуний «виртуал ҳужралар» аниқланган. Булар фақат мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилганлари.

Олийгоҳлар ректорлари талабалари дарсдан кейин нима билан шуғулланиши билан қизиқмаётгани, ижодий кечалар, спорт ўйинлари, маданий тадбирлар билан талабаларнинг бўш вақтини бойитмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Маънавият ва маърифат маркази фаолияти ҳам тубдан ўзгариши шартлиги таъкидланди. Марказнинг бирорта интернет платформаси ёки ижтимоий тармоқларда лойиҳаси йўқлиги, ёшлар қизиқишларини инобатга олмай, қамрови ва таъсирчанлиги паст бўлган турли-туман анжуман ва давра суҳбатлари ўтказиш билан овора бўлиб қолгани танқид қилинди.

Шу билан бирга, бюджет ҳисобидан яратиладиган бадиий асарлар, мультфильм, сериал ва кинолар, саҳна асарлари хусусий сектор ва хорижий контентлар билан рақобат қила олиши зарур.

Мутасаддиларга ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларга соғлом фикр ва мотивация беришга қаратилган контентларни кўпайтириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ихтисослашган алоҳида телекўрсатувлар ташкил қилиш, хориждаги ёшларимизга кўмак бериш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг