«Ўзгидромет» кунлар қачон исиши мумкинлигини маълум қилди
«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, янги ҳафтада об-ҳаво аста-секин исишни бошлайди.
12-13 декабрь кунлари куз-қиш мавсуми учун биринчи энг совуқ ҳароратлар кузатилиши мумкин.
14 декабрь кунидан бошлаб ҳароратлар аста-секин кўтарилиб боради.
Ҳатто жанубий вилоятларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +13 даражагача, шимолда +0 даража, бошқа вилоятларда +5 даражагача илиқ ҳароратлар бўлиши кутилмоқда.
12-14 декабрь кунлари учун ёғинлар 12 декабрда асосан қор кўринишида бўлиши айтилган.
13-14 декабрь кунлари эса ҳаво очиқ, ёғинсиз қуруқ изғирин бўлиши прогноз қилинган.
Олдинроқ 9-14 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши, ҳаво ҳарорати 12-14 декабр кунлари кечаси -10...-13 даража, кундузи -5...-8 даража совуққача, шимолда кечаси -17...-20 даража, кундузи -9...-12 даража совуққача пасайиши маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter