Ўзбекистонликлар кетма-кет беш кун дам олади
Президентнинг фармони билан Мустақилликнинг 30 йиллик байрами сабаб шу йилнинг 1-5 сентябрь кунлари дам олиш куни этиб белгиланди.
Фармонга кўра, иш ҳафтаси туридан қатъи назар, идоралар, корхона ва ташкилотларнинг барча ходимларига кетма-кет беш кунлик таътил берилади.
1 сентябрь (чоршанба) — Мустақиллик куни;
2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни (ҳамма учун, иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter