Ўз қалбининг капитанлари
Ҳаётда инсоннинг онгли ички қурилмаси ҳамиша чорраҳада бўй кўрсатиб туради. У муваффақиятга элтиши ёки омадсизлик томон бошлаши мумкин. Муваффақият ёки муваффақиятсизлик олиб келадиган ягона омил шуки, у бизга мол-дунёни инъом этиши ёки бир умр қашшоқликка дучор қилиши эҳтимолдан холи эмас. Бу эса шахсий онгимизни эгаллаш ҳамда уни керакли йўналишга буриб юборишдан иборат оддий афзалликдир.
Сизнинг ички онгли қурилмангиз ёки одамларни сизга жалб этиб, уларни дўстлик руҳида сиз билан ҳамкорликка чорлайди, ёки бу қурилма ижобий ёки салбий бўлишидан қатъи назар, уларни сиздан нари итқитади. Унинг қандай бўлишини белгилайдиган ягона инсон сиз ҳисобланасиз.
Ички онгли қурилма белгиловчи куч бўлиб, у инсон ибодат асносида оладиган натижалар учун асосий омилдир. Фақат чуқур ишонч билан мустаҳкамланган ички қурилма ижобий натижа бериши мумкин.
Онгли ички қурилма бу нимаики бўлса, унинг савдоси билан боғлиқ барча корхоналар учун альфа ва омега ҳисобланади. Бу савдо, товар, хизматлар, маърузалар, ғоялар ҳамда бошқа савдо предметлари бўлиши мумкин. Салбий тафаккурга эга бўлган одам ҳеч нарса сота олмайди. У харидорнинг буюртмасини адо этиши мумкин, аммо ишонинг, савдо жараёнининг ўзи рўй бермаган бўлади. Сиз бундай мисолларнинг жонли манзарасини дўконларда кўрганссиз: сотувчилар харидорларнинг истагини бажо келтиришга унчалик ҳам қизиқмайдилар.
Эпчил сотувчи ўз тафаккурини савдо қилувчи харидор билан алоқага киришишга мослайди, у ўзини мол сотаётгандек тасаввур қилади. Харидорга товар сотишдан олдин уни ўз-ўзига сотиши кераклигини яхши тушунади.
Юқори даражадаги ички қурилма бизнинг ҳаётда қандай мавқеда эга эканлигимиз, эгаллаган бойликларимизни қўлга киритгандаги ютуқларимиз, ўзимиз танлаган дўстларимиз ва келажакка қўшадиган ҳиссамиз учун жавоб беради. Бу буюк ҳақиқатни мазкур сўзларни ёзган шоир В.Е.Хенли жуда яхши англаган: «Мен ўз тақдиримнинг хўжайини, ўз қалбимнинг капитаниман».
Ҳақиқатан, биз ўз тақдиримизга қанчалик даражада ақлимизга эга бўлишимизга қараб ҳукм ўтказамиз, унга ички онгли қурилмага мос равишда муайян йўналиш берамиз. Сиз ҳам қуйидаги воситалар ёрдамида ички қурилмангизни назорат қилишингиз мумкин:
Бир ёки бир неча асосий ҳаракатчан мотивларга асосланган муайян мақсадни эгаллашга нисбатан қизғин истак-хоҳишлар. Бунда биринчи қатордаги уч ўринни севги-муҳаббат, жинсий ҳаёт ва пул эгаллайди.
Тажрибага асосланган тафаккурга эга ва сизни ўйлашга ишонтирувчи ва ички позитив қурилмалар доирасида иш кўрувчи кишилар билан чамбарчас алоқада бўлиш;
Ўз-ўзини ишонтириш. Сиз унинг ёрдамида миянгизга маълум кўрсатмалар берасиз. Шунга қадар у фақат бойлика йўналган нарса ҳамда вазиятларга сизни жалб этмаган бўлади. Мазкур жараённи гўё ўз-ўзига, шунингдек, овоз чиқариб ахборотни ботиний онгга қадар етказишга тўғри келади.
Ҳар кунги ибодат. Сиз ихтиёрингизда бўлган нарсалар учун шукроналик келтирасиз, ҳадеб нуқул сўрайвермайсиз. Кўпроқ ақл беришини сўранг, токи ихтиёрингиздаги нарсаларга кўп ва яхшироқ амру фармон берадиган бўлинг. Эҳтимол, бу ибодатнинг энг муҳим қисмидир. Шу тариқа у ишончингиз кучини оширади ва ҳар қандай шароитда ҳам фаровонликка эришишда сиз учун хизмат қилади.
Унутманг, сизнинг ботинингизда улкан паҳлавон ётибди. Унинг кучини исталган истак-хоҳишингизни бажаришга йўналтиришингиз мумкин. Ана шунда бир куни эрталаб уйғониб, муваффақиятлар тўлқинига тушиб қолганингизни илғайсиз. Чинакамига ҳайратга тушасиз ва ўзингизга савол берасиз: нега улкан муваффақиятга эришиш учун барча қобилиятларга эга эканлигимни тушунмаган эканман-а?..
Ўз қалбингиз капитани бўлинг!
(Наполеон Хилл китобидан)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter