Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўтказилган экспертиза кутилган натижаларни бермади

Ўтказилган экспертиза кутилган натижаларни бермади

Фото: Consumer.gov.uz

Бугунги кунда мамлакатимиз ички бозорларида электр симларининг кўплаб турлари сотилмоқда. Аммо ҳар бир истеъмолчи харид қилишдан аввал кабел қайси турдаги ишларга зарурлигига қараб танлаши муҳим. Амалдаги кабел ва сим маҳсулотлари белгиланган стандартлар ва техник шартларга жавоб берадими? Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда кабел ва сим маҳсулотлари сифати ҳамда хавфсизлигини аниқлаш мақсадида назорат харидини ўтказди.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот востилари билан алоқалар бўлими бошлиғи Моҳрухсор Тогаева:

– Танланган синов намуналари аккредитацияланган лаборатория мутахассислари томонидан «Номинал кучланиш 450/750 В гача бўлган электр иншоотлари учун симлар ва кабеллар»нинг ГОСТ 31947-2012 ва «Кабеллар, симлар ва симлар учун ўтказгичлар»нинг ГОСТ 22483-2012 талабларига мувофиқлиги текширилди.

Ўтказилган экспертиза кутилган натижаларни бермади. Яъни, ушбу кабелларнинг намуналари сифати Л&С кабели ССА, Nurmaks ва IRCAB оқим ўтказувчи ядролар ва ўтказгичларнинг эълон қилинган электр қаршилигига, шунингдек, кучланиш синовига мос келмади.

«Сифатсиз кабелнинг пулини қайтариб олиш мумкинми, деган савол туғилиши мумкин. Чакана савдо қоидаларига кўра, кабел маҳсулотлари (симлар, шнурлар, кабеллар) зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлари рўйхатига киритилган.

Лекин сиз сотиб олган кабел сифатсиз бўлиб чиқса-чи? Масалан: кабел заводидан нуқсони билан чиққан; тирналиши бор; алоҳида қисмлар ва элементлари нотўғри; товардан зарурий даражада фойдаланишга имкон бермайдиган бошқа характердаги нуқсонлари билан сотиб олинган маҳсулотларни фақат кафолат муддати давомида дўконга қайтариш ва пулини қайтариб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг