Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқувчини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, жаримага тортилди

Ўқувчини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, жаримага тортилди

Хоразм вилояти Хонқа туманидаги ўқитувчи М.А. кичик синф ўқувчисини калтаклаганлиги видеоси тарқалганди. 

Ҳолат юзасидан Хонқа туман ИИБ терговга қадар текширув олиб борилган. 

Ўрганишга кўра, Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактаби бошланғич ўқитувчиси М.А. билан тузилган меҳнат шартномаси 2024 йил 1 мартдан бошлаб бекор қилинди, дейилади Болалар омбдусмани хабарида. 

Шунингдек, терговга қадар текширув натижасида М.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 52-моддаси (Енгил тан жароҳати етказиш) асосида жавобгарликка тортилиб, тегишли жаримага солинди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодисани прокуратура ҳам ўз назоратига олганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг