Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси давлат бюджетига улкан зарар келтирмоқда

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси давлат бюджетига улкан зарар келтирмоқда

Кейинги 3 йилда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси Ўзбекистон учун жиддий муаммога айланди. 2023 йилда контрабанданинг мамлакат бозоридаги улуши 22,4 фоизга етди, бу 2,4 млрд дона сигарета демакдир. Бу рақамлар нафақат муаммонинг кўламини, балки давлат бюджетига етказилаётган улкан зиённи ҳам акс эттиради.

2023 йилда бюджетнинг молиявий йўқотишлари салмоқли суммани – 1 триллион сўмни ташкил қилди. Давлат ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси туфайли айнан шунча маблағни бой берган. Бу рақамни солиштириш ва қанчалик катталигини тасаввур қилиш учун: ўтган йил биринчи ярим йиллигида давлат бюджетидан мактабгача таълим соҳасига 5 222,5 миллиард сўм, ушбу даврда болалар боғчаларининг 720 мингдан зиёд тарбияланувчиларини таъминлаш учун 1 280 миллиард сўм ажратилган. 2023 йилнинг олти ойида маданий мерос объектларини асраш ишларини бажаришга республика бюджетидан 8 670,3 миллион сўм, табиатни муҳофаза қилиш соҳасига – 1 767,8 миллиард сўм ажратилган.

Мана энди, бой берилган пуллар қандай хайрли мақсадларга сарфланиши мумкин бўлганлиги аниқроқ бўлади.

Бироқ, ноқонуний савдо муаммоси аҳоли саломатлигига нисбатан реал таҳдид солиши туфайли янада ўткир тус олади, чунки бундай маҳсулот сифат текширув таомилларидан ўтмайди, қадоқда зарурий огоҳлантирувчи ахборотга эга эмас. Ноқонуний сигарет сотувчилар, солиқ тўлашдан қочишлари туфайли, ўз товарларини қонуний маҳсулотга қараганда анча арзонга сотадилар. Нархнинг ҳамёнбоплиги жамиятда, айниқса ёшлар ва даромади паст аҳоли ўртасида сигарет чекилиши даражасининг ортишига хизмат қилади.

Бу муаммонинг ечими комплекс ёндашувни талаб қилади – назоратни кучайтириш, аҳолининг тамаки маҳсулотлари зарари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш ва халқаро ҳамкорлик кабилар шулар жумласига киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг