Музаффар Комилов халқаро ислом академияси ректори бўлди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди.
Ғафуров Уйғун Тўлқинович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Музаффар Комилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter