Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Матонатли хотин-қизлар кўплигидан хурсандман» — Саида Мирзиёева (фото)

«Матонатли хотин-қизлар кўплигидан хурсандман» — Саида Мирзиёева (фото)

Фото: Саида Мирзиёеванинг телеграм канали

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Халқаро хотин-қизлар куни арафасида турли жабҳаларда фаолият олиб бораётган, юксак марраларни эгаллаган, бошқаларни ҳам мақсад ва орзулар сари илҳомлантираётган аёллар билан кўришди.

«Учрашув давомида тажрибамиз, ютуқларимиз, мотивация ва муваффақият сирлари билан ўртоқлашдик. Шунингдек, маданий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда тез-тез учраётган, ҳали ҳам ечимини топмаган муаммоларни кўриб чиқдик.

Юртимизда ана шундай самимий, меҳрибон, матонатли, қатъиятли хотин-қизлар кўплигидан хурсандман. Улар ўзларини тўлақонли намоён этиб, мақсадлари йўлида дадил қадам қўймоқдалар. Муаммоларни кўтаришдан чўчимайдиган, уларни ҳал этишга интилиб, бугунимиз ва келажагимизни ўзгартиришга ҳисса қўшаётган ҳар бир опа-синглимизга миннатдорлик билдираман», дейди Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг