Малайзия сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда «Умра плюс» йўналишлари ишлаб чиқилади
![Малайзия сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда «Умра плюс» йўналишлари ишлаб чиқилади](https://static.xabaruz.com/crop/4/2/920__95_4215802787.jpg)
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда янги «Умра плус» йўналишлари ишлаб чиқилади.
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида Малайзия туризм ассоциациялари, хусусан Ислом туризм маркази (ITC), Малайзиядаги Бумипутера туроператорлари ассоциацияси (BIMUTRA), Умра ва Ҳаж саёҳатлари бўйича мамлакатнинг етакчи туркомпаниялари вакиллари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқотлар доирасида Малайзия аҳолиси учун «Умра плюс» пакетларини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, трансчегаравий йўналишларни жорий этиш ва муваффақиятли тажрибалар бўйича фикр алмашилди.
Давра суҳбати якунида Малайзия туристик сектори ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистонга инфо-турлар ташкил этиш, шунингдек, Малайзия томони иштирокида янги туризм дастурлари ва «Умра плюс» маршрутларини ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter