Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўмир етказиб беришдаги талон-торожликлар фош этилди

Кўмир етказиб беришдаги талон-торожликлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «U.E.» МЧЖ масъул шахслари давлат хусусий шерикчилик битимга асоссан тумандаги 49 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумида кўмир билан узлуксиз таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг 452,3 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Кўмир таъминот» МЧЖнинг Шаҳрихон кўмир омбори масъул шахслари аҳолига имтиёзли нархда 612,3 тонна кўмир сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу кўмирни бозор нархида бошқа шахсларга сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг