Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки дона лолани узган шахс 1,7 млн сўмга тушди

Икки дона лолани узган шахс 1,7 млн сўмга тушди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, рейд давомида Оҳангарон тумани Четсув МФЙ тоғли ҳудудида фуқаро И.Э. томонидан Қизил китобга киритилган 2 дона  тоғ лоласини узиб табиатга зарар етказганлиги аниқланган.

«Ушбу ҳолат учун ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 1 млн 700 минг сўм табиатга етказилган зарар чораси қўлланилди», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг