Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳисор» қўриқхонасида қор қоплонлари фотоқопқонга тушди

«Ҳисор» қўриқхонасида қор қоплонлари фотоқопқонга тушди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қор қоплони (илвирс) муҳрланди.

Қор қоплони йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхати ҳамда CITESнинг I иловасига киритилган.

Сони доимо кам бўлган. Бошқа кўчиб юрувчи ҳайвонлар билан бир қаторда қор қоплонини асрашга ҳам минтақа доирасида аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, Самарқандда бўлиб ўтган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция (CMS COP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши логотипида айнан қор қоплони тасвирланди  ҳамда бу ҳайвон яшайдиган 12 та давлат ҳукуматлари томонидан қор қоплони ва экотизимларни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумот учун, «Ҳисор» давлат қўриқхонаси 1983 йилда ташкил этилган. Қўриқхона Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор тоғ тизмасининг жанубий қисмида, денгиз сатҳидан 1750 метрдан 4349 метргача баландликда жойлашган. Қўриқхона 4 та бўлимга бўлинган бўлиб, булар Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг