Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳарбий прокуратура ходимларига ҳам ипотека бўйича имтиёзлар берилади

Ҳарбий прокуратура ходимларига ҳам ипотека бўйича имтиёзлар берилади

Фото: Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 388-сон қарори қабул қилинди.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра эндиликда ҳарбий прокуратура ходимлари ҳам «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.

Маълумот учун: ушбу кўкрак нишони билан Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар тақдирланади.

Шунингдек ҳарбий прокуратура ходимларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари тақдим этилади. Муқаддам бундай имтиёзлар Миллий гвардия, ИИВ, ФВВ ва ДХХнинг шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларига тақдим этилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2023 йилдан кучга кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг