Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас

Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас

фото: depositphotos.com

Етуклик бу –  ҳар доим ҳам ёш билан бирга келмайдиган сифат. Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас.

Етуклик  бу – ёшга қараганда анча чуқурроқ маънога эга. У сизнинг атрофингиздаги дунёни қандай идрок этишингиз ва тушунишингиз билан боғлиқ.

Етук инсон бошқаларнинг ҳис-туйғуларига ҳурмат билан муносабатда бўлади, ўз сўзларини эҳтиёткорлик билан танлайди ва қийинчиликларга сокинлик билан жавоб беради.  Етук инсон нимани қадрлаётганини билади ва ўз ҳаётидаги муҳим одамлар ва нарсаларни алоҳида қадрлайди.

Ҳақиқий етуклик ўзингизни қандай тутишингиз ва атрофдагиларга қандай муносабатда бўлишингизда акс этади. 

Биз ҳаммамиз ҳам катта бўламиз, лекин ҳамма ҳам етук бўла олмайди. Афсуски, ўзини ҳалиям боладек ёки ўсмирдек тутадиган катталар етуклардан кўпроқ.

Баъзан, атрофимдаги ва ижтимоий тармоқлардаги 55-60 ёшдан ошган кишиларнинг фикрларини кузатиб, афсусланаман.

Ёши катта бўлса ҳам, улар етук эмас. Ўзларининг ҳаётий тажрибаларидан ҳам сабоқ олмаганлар, ҳалиям болаликдаги ёки ўсмирликдагидек ўзларини бошқалар билан солиштирадилар, тенгдошини айблайдилар, фарзандларини ҳалиям (гарчи фарзандлари камида 40 ёшга етган бўлсада) бошқаларнинг фарзандлари билан солиштирадилар. Ўзларини кўрсатгиси келади (ҳеч маъно-мазмунсиз одатлари билан) ва энг ёмони, 30-40 йил бирга яшаган жуфти билан нима учун шунча йил бирга яшаётганини ҳалиям англамаганлар.

Майли, бутун дунёни идрок қилаолмасинлар, лекин ҳеч бўлмаганда ўз оиласи, яқинлари билан бўлаётган муносабатларнинг асл моҳияти нимада эканлигини англаши керак. Одамлар нима қилаётгани, нимани ўйлаётгани ва нималарни гапираётганига эътибор беришдан кўра, аслида ўзлари шунча йил яшаб ўтган ҳаётини кўпроқ анализ ва синтез қилишлари керак ва ёш авлодга ўз ҳаётий сабоқлари ҳақида сўзлаб берсалар нур устига аъло нур бўларди. Афсуски, кўчилиги ҳаётидаги кўплаб омадсиз тажрибаларида ҳалиям бошқаларни, дуёни ёки замонни айблаб яшаяптилар. Хатоларини тан ҳам олмаган, сабоқ ҳам олмаган.

Афсуски, кўпгина катталар ёши улғайгани сари когнитив томондан фикрларини мазмунини йўқотгандек туюлади менга. Албатта, бу борадаги шахсий фикрларим илмий тадқиқотларга таянилса яхши бўларди, лекин

мен бу ерда деменция ҳақида гапирмадим. Аслида, деменция (қаригандаги ақлий заифлик) ёши ҳам 65 ёшдан кейин деб белгиланган. Аммо ҳатто 50 ёшдан ошган одамларда ҳам ўзини физиологик қаридек тутишларини кўраман. Ҳатто, баъзилар «бизда хотира қолдими энди, ёш эмасмиз»  дейишади. Аслида, шундай фикрлашнинг ўзи ҳам етук эмасликдан далолат.

Баъзида ўйлайман, меҳнат қилиш қобилиятини йўқотган ёки нафақадаги аҳолимизга мослаштирилган қандайдир институт ишга тушиши керак. Масалан, уларни тезликда ўзгараётган замоннинг янгича билимлари билан таништириб борадиган тўгараклар ёки нафақадаги мутахассисларга ўз билимларини янгилаш учун университетлардаги лекцияларга киришига рухсат берилиши керакмикин?

                                                                             Мадина Мийтан, психолог

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг