Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ огоҳлантирувчи хабар билан чиқди

ФВВ  огоҳлантирувчи хабар билан чиқди

ФВВ матбуот хизмати огоҳлантирувчи маълумот билан чиқди. 

Aйни кунларда мамлакатимизда ғалла ўрим-йиғим ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Айтилишича, мавсум даврида айрим деҳқонлар, фермер хўжаликлари раислари ва фуқаролар томонидан қасддан ғалладан бўшаган ерларни ёқиб юбориш холатлар кузатилмоқда.

«Aслида ғалласи ўрилган майдоннинг ёқиб юборилиши ўша жойдаги барча тирик организмларни нобуд қилиб, тупроқда бўлган гумус ва азотнинг йўқолиши натижасида тупроқ унимдорлиги камаяди ҳамда ҳавога заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Бундан ташқари, атрофдаги ўрилмаган майдонларга ҳам ёнғин ўтиб кетиш хавфи ортади.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча деҳқонлар, фермерлар ва фуқароларни огоҳликка чақиради. Ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юбориш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжуд.

Ҳурматли фуқаролар ғалладан бўшаган ер майдонларини ёнғиндан сақлаш ишига масъулият билан қарашингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Чинозда ёнғинлар бўлаётгани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг