Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция компанияси «Чимён»да курорт қуради

Франция компанияси «Чимён»да курорт қуради

Montagne et Neige Développement (Франция) компанияси билан Бўстонлиқ туманидаги халқаро дам олиш масканини қуриш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳа доирасида дам олувчиларни 2515 метр баландликка кўтариладиган гондол типидаги 10 кишилик оралиқ осма йўли (максимал қуввати - 2000 киши/соат) ва 3309 метр баландликка чиқадиган маятник типидаги 80 кишилик асосий осма йўли (максимал сиғими - 800 киши/соат) қурилади.

Курорт бундай иншоотларга эга бўлган Марказий Осиё мамлакатларидаги энг баланд нуқтага айланади. Шунингдек, унда XXL Zip line, Alpine coaster, Adventure tower, Tubing, Via ferrata каби 20 дан ортиқ турдаги қишки ва ёзги аттракционлар ташкил этилади, умумий узунлиги 20 км дан ортиқ бўлган турли даражадаги 11 та чанғи учиш жойлари, 6000 нафар туристга мўлжалланган меҳмонхона мажмуалари ва коттежлар қурилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг