Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ер можароси. Андижон ва Хоразмда бир неча шахслар қўлга олинди

Ер можароси. Андижон ва Хоразмда бир неча шахслар қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

Андижон ва Хоразм вилоятларида ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар Х.Р. ва Д.М. (муқаддам судланган) ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.Ю.га Андижон туманидаги «Х.Ч.» фермер хўжалигига қарашли экин ер майдонининг 8 сотихини 22 000 АҚШ доллари эвазига келгусида уй-жой қуриши учун расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланишган.

Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Э.И ва Д.И. Урганч тумани «А.Темур» массиви ҳудудидаги 11 сотих ер майдонини фуқаро Ж.Б.га 180 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 7 500 АҚШ доллари ва 7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг