Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода капитан Ҳожиев чўкаётган аёлни қутқариб қолди

Бухорода капитан Ҳожиев чўкаётган аёлни қутқариб қолди

2020 йил 3 май куни соат 8-30да Вобкент туманида яшовчи 39 ёшли аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсига ўзини ташлаган.

Маҳалла раисининг хабарига асосан зудлик билан ҳудудий профилактика инспектори майор А.Аблоқулов ва Вобкент туман ИИБ 5-сон Ички ишлар бўлинмаси бошлиғи капитан Ҳ.Ҳожиевлар ҳодиса жойига етиб келишган. Бунгача аёл тахминан 50 метрлар сув оқими бўйлаб оқиб, кўп сув ютиши натижасида юзага қалқиб чиққан.

Капитан Ҳ.Ҳожиев аёлнинг аҳволини (тирик ёки ўликлигини) ўйлаб ўтирмасдан дарҳол хизмат кийимини ечган ҳолда сувга сакраган ва аёлни сувдан ташқарига олиб чиққан. Капитан Ҳ.Ҳожиевнинг саъй-ҳаракатлари натижасида нафас йўллари сув билан тўлган аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Маълум бўлишича, аёл руҳий хасталикка чалинган бўлиб, диспансер ҳисобида туради, оиласи, 2 нафар фарзанди бор. Ҳозирда саломатлиги яхши ва шифокорлар назоратида.

Баҳорнинг айни кунлари, қолаверса эрта тонгда сувнинг совуқлигига қарамай ИИБ ходими ўз ҳаётини хавф остида қолдирган ҳолда деярли ҳаётдан узилган аёлни қутқарганини жасорат деб аташ мумкин.

Шунақа, ИИБ ходимлари бировларнинг яхши-ёмон гапларига эътибор қаратмай ўз вазифасини бажараверади. Баҳони эса халқнинг ўзи беради.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг