Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокурор Қибрайга туҳфа билан борди

Бош прокурор Қибрайга туҳфа билан борди

Фото: Бош прокуратура

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Қибрай туманидаги кўзи ожизлар кутубхонасига ташриф буюриб, бу ерда ёш китобхонлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу кутубхона маҳаллий ёшларнинг севимли масканига айланган. Бу ерда 3.000 га яқин бадиий адабиётлар, 200 га яқин брайил ёзувидаги китоблар мавжуд.

Ёшлар билан кечган суҳбат чоғида, шижоатга тўлган ёшлар китобга меҳр берганлиги, келажакдаги орзуларини баён қилиб, севимли шоирларининг шеърларидан парчалар ўқиб берди.

Бош прокурор кутубхонада ёшларга эсдалик совғаларини тақдим қилиб, кутубхона фонди учун бадиий адабиётлар тўпламларини туҳфа қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг