Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биринчи ўринбосарларга янги вазифа юклатилмоқда

Биринчи ўринбосарларга янги вазифа юклатилмоқда

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, давлат бошқаруви органлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш ҳамда Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш вазифаси амалдаги штат бирликлари доирасида, қоида тариқасида, раҳбарнинг биринчи ўринбосарига юклатилади.

Белгиланишича, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъул ўринбосарлари Олий Мажлис палаталари билан бир қаторда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлик учун ҳам масъул ҳисобланади.

Шунингдек, ҳужжатда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари билан ўзаро самарали ҳамкорликни йўлга қўйганлик даражаси улар фаолиятини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланиши қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг