Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент божхонага оид қонунни имзолади

Президент божхонага оид қонунни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Божхона тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилади.

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-913-сон, 27.02.2024 й.) билан Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, товарларни олиб киришда божхона қийматини аниқлашга доир нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди, товарларни экспорт, реимпорт ва реэкспорт божхона режимларига жойлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, январ ойидаги видеоселекторда Президент божхона имтиёзларидан фойдаланиш масаласини танқид қилганди. Маълумотларга кўра, имтиёзларнинг 420 миллиард сўми ёки 13 фоизи мақсадсиз қўлланган бўлиб чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг