Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон–Туркия: 5 миллиардли довон яқин...

Ўзбекистон–Туркия: 5 миллиардли довон яқин...

Фото: ИТСВ

Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси ўтган йили 2020 йилга қараганда 72 фоизга ўсди. Бу рақам Туркия статистика институти (TÜİK) эълон қилинган таҳлилларда акс этган.

2021 йилнинг январь – декабрь ойларида Туркия билан Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо ҳажми 3 миллиард 645 миллион долларга етди. Йил давомида Туркиянинг мамлакатимизга экспорти 1 миллиард 845 миллион долларни, импорти эса 1 миллиард 800 миллион долларни ташкил этди.

2017 йилда ўзаро савдо айланмаси  1,5 миллиард доллардан ошгани эътиборга олинса, уч йиллик ўсиш 142  фоизга етгани ойдинлашади.

Таҳлилларга қараганда, 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонда турк капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони 2 баробар, мамлакат иқтисодиётига киритилган Туркия сармояси ҳажми эса 10 баробар ошган.

Икки қардош мамлакат ўзаро савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказишни кўзламоқда. Шу мақсадда мамлакатлар ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ҳамда Электрон тижорат соҳасидаги битим юзасидан келишув жараёни кетмоқда.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, мамлакатимиз Туркияга асосан рангли металлар ва уларнинг маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, хизматлар, азотли ўғитлар ва нефть маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Ўз навбатида бу мамлакатдан пардоз-андоз буюмлари, механик ва электрон асбоб-ускуналар, пластмасса ва пластик маҳсулотлар, тўқимачилик, кимё, фармацевтика ва кўнчилик маҳсулотлари импорт қилинади.

Айни чоқда, Ўзбекистон Туркия бозорига енгил саноат, машинасозлик, электротехника ва чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорт қилишни кенгайтирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон давлат статистка қўмитаси ҳам 2021 йил якуни бўйича асосий ташқи савдо ҳамкорларимиз сафида (Россия, Хитой ва Қозоғистон) Туркияни қайд этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг