Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Huawei компанияси Digital Leadership Форумида рақамли трансформация ва BPO хизматларини ривожлантириш бўйича тажрибаси билан ўртоқлашди

Huawei компанияси Digital Leadership Форумида рақамли трансформация ва BPO хизматларини ривожлантириш бўйича тажрибаси билан ўртоқлашди

7 июл куни Ўзбекистонда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўтказилаётган ва дунёнинг турли бурчакларидан 300 дан ортиқ IT-компаниялар, хорижий ташкилотлар ва тадбиркорларни бирлаштирган, Ўзбекистоннинг рақамли трансформация соҳасидаги ютуқлари, рақамли технологияларни янада ривожлантириш имкониятларини ўрганиш мақсадида Digital Leadership Forum бошланди.

Мамлакатда IT ва рақамли хизматларнинг хорижга потенциал экспортини кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратилди. 24 йил давомида Ўзбекистон рақамли ҳамжамиятининг фаол иштирокчиси бўлган Huawei компанияси форумнинг панел сессияларида иштирок этди.

Тадбирда маркетинг ва технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича бешта ҳудудий ресурс марказларидан бири (Marketing and Solution Sharing Center, MSSC) раҳбари Еми Ванг хоним ички BPO хизматларини тақдим етиш учун очиқ бўлган Ўзбекистондаги MSSC маркази фаолияти билан таништирди. Марказнинг асосий вазифалари – рақамли маркетингни қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар кўрсатиш, маркетинг тадбирлари, тармоқни режалаштириш ва лойиҳалаш, маслаҳат ва тадқиқотлар, шартномалар ишлаб чиқиш, AКТ ечимларини ишлаб чиқиш, тендерларда иштирок этишни қўллаб-қувватлашдан иборат. Минтақавий ресурс маркази Ўзбекистондаги ваколатхонаси негизида AКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш, рақамли трансформацияни амалга ошириш учун чет эллик мутахассислар ва маҳаллий истеъдодларни жалб етган ҳолда Ўзбекистон ваколатхонаси негизида Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа минтақаларида AКТни ривожлантиришга ҳар томонлама масофавий ёрдам кўрсатади.

“Рақамли Ўзбекистон 2030” стратегиясининг бир қисми сифатида рақамли ҳукумат тизимларини жорий етиш мавзусидаги панел сессиясида Huawei Global Carrier бўлими президенти маслаҳатчиси жаноб Пол Сканлан иштирок этди. Маърузачи сўз давомида Ўзбекистонда сўнгги йилларда рақамли трансформацияни амалга ошириш бўйича эришилган ютуқларни қайд этди ва компаниянинг мамлакатимизда AКТ соҳасини янада технологик ривожлантириш бўйича қарашлари билан ўртоқлашди.

“Ўзбекистон рақамли ривожланиш соҳасида сезиларли ютуқларга эришди ва рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратди. “Рақамли Ўзбекистон 2030” стратегияси тамойиллари ва сиёсати истеъдодларни ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва AКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш учун имкониятлар яратди. Ўзбекистонда 24 йиллик тажрибага эга Huawei компанияси ўзининг мамлакатдаги кейинги ривожланишини 5G, булутли ҳисоблаш ва сунъий интеллект каби янги авлод рақамли технологияларни инновацион интеграция орқали кўрмоқда. Биз давлат сектори, алоқа операторлари, корхоналар, маҳаллий ва глобал ҳамкорлар билан турли соҳаларнинг ақлли рақамли трансформациясини жадаллаштириш, фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш ва жамият учун катта қиймат яратиш мақсадида яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдоримиз”, деди Пол Сканлан.

Ўтган йили Ўзбекистонда мобил ва стационар инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, ягона маълумотлар марказини ишга тушириш лойиҳасини амалга ошириш орқали давлат хизматларини рақамлаштириш ҳамда булутли ҳисоблаш ва Big Data технологияларини жорий этиш борасида сезиларли ютуқларга эришилди. Рақамли хизматларни янада ривожлантириш ва кенг жорий етиш борасидаги ютуқлар ва тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси “Рақамли ҳукумат” лойиҳаларини бошқариш маркази Роланд Бергер халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда Ҳуаwеи кўмагида “Оқ китоб”ни тақдим этди.

Ўзбекистонда электрон ҳукумат ва AКТ инфратузилмаси. Ҳужжатда электрон ҳукуматни янада ривожлантириш, энг янги технологияларни жорий етиш орқали инфратузилмани мустаҳкамлаш, инсон капитали ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, рақамли давлат хизматларини такомиллаштириш сиёсати нуқтаи назаридан Ўзбекистон учун долзарб бўлган илғор жаҳон тажрибаси белгилаб берилган.

1987 йилда ташкил этилган Huawei компанияси ахборот-коммуникация инфратузилмаси ечимлари ва ақлли қурилмаларнинг етакчи глобал провайдери ҳисобланади. Huawei компанияси 170 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда 207 000 ходим ва офисларга эга.

Компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 1999 йилда очилган. Aйни пайтда унда 400 дан ортиқ киши меҳнат қилмоқда, шундан 70 фоизи маҳаллий ишчилардир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг