Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

COP28: ЕТТБ билан Самарқанд шаҳрига доир истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди

COP28: ЕТТБ билан Самарқанд шаҳрига доир истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди

Самарқанд вилояти делегацияси Дубайда бўлиб ўтаётган COP28 — БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги конвенцияси томонлари конференциясининг 28-сессиясида «Барқарор ва яшил шаҳарлар» мавзусида тақдимот ўтказди.

Шунингдек, тадбир доирасида вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) барқарор ривожланиш бўйича ижрочи директори Нандита Паршад хоним ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда ЕТТБ кўмагида амалга оширилаётган Самарқанд шаҳрининг «Яшил шаҳар ҳаракатлар режаси» лойиҳаси муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоат транспорти, электробуслар харид қилиш лойиҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумот учун, COP28 халқаро иқлим форуми 12 декабргача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг