Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беш йил ичида Ўзбекистонга келаётган туристлар сони икки баробарга ошди

Беш йил ичида Ўзбекистонга келаётган туристлар сони икки баробарга ошди

Фото: Xabar.uz

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг асосий натижалари ўрганилди.

2017-2022 йилларда Ўзбекистонга келган чет эллик сайёҳлар сони деярли 2 баробар ошди. Aгар 2017 йилда уларнинг сони 2,7 миллион нафарни ташкил қилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 5,2 миллион нафарга йетди.

2022 йилда Ўзбекистонга сайёҳлар асосан Қозоғистон (1551,1 минг киши, 2017 йилда 1783,8 минг киши), Тожикистон (1447,8 минг киши, 2017 йилдагига нисбатан 5,5 баробар кўп) ва Қирғизистон (1356,9 минг киши, 2017-йилдагига нисбатан 3,6 баробар кўп) дан келган.

Хорижлик сайёҳларнинг асосий қисми, аниқроғи 89,1 фоизи Ўзбекистонга ўз қариндошларини йўқлаш мақсадида келган. Уларнинг аксарияти Қозоғистон (31,8%), Қирғизистон (29,2%) ва Тожикистон (27,9%) фуқароларидир.

Дам олиш ва ҳордиқ чиқариш мақсадида Ўзбекистонга энг кўп чет эллик фуқаролар Россия (37,6%), Қозоғистон (11,2%) ва Туркиядан (6,3%) келган.

Маълумот учун: Дунёдаги 91 та мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга келиш учун визасиз тартибдан фойдаланиши мумкин. Таққослайдиган бўлсак, Қозоғистонга 26 та, Туркияга 41 та, Грузияга эса 56 та мамлакат фуқаролари визасиз кела олади.

2022 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 2021 йилдагига нисбатан 3,4 миллион кишига кўп бўлди ва ўсиш 2,8 баробардан ҳам ортиқни ташкил этди. Бунинг натижасида туризм хизматлари экспорти сезиларли даражада ошди. 2017 йилда туризм хизматлари экспорти 546,9 миллион AҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 2,9 баробар ошиб, 1610,5 миллион долларни ташкил этди.

2017-2022 йилларда хизматлар экспортининг умумий ҳажмида туризм хизматлари экспортининг улуши 1,8 баробар ошди. Aгар 2017 йилда бу кўрсаткич 22,1% ни ташкил этган бўлса, 2022 йилда 40,7% га етди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг