Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2022 йилда Ўзбекистон ИҲТ давлатлари билан 12,4 млрд долларлик товар айирбошлаган

2022 йилда Ўзбекистон ИҲТ давлатлари билан 12,4 млрд долларлик товар айирбошлаган

Фото: ТИВ

2021 йилда Ўзбекистоннинг ИҲТ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 11,2 миллиард долларни (ўсиш 35,1 фоиз) ташкил этган бўлса, 2022 йилда товар айирбошлаш кўрсаткичи 12,4 миллиард долларга (ўсиш 10,4 фоиз) етган, деб ёзмоқда «Review.uz».

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши 24,7 фоизни ташкил этди. Экспорт ҳажми 5,75 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 6,3 фоизга кўпроқдир.

Фото: «Review.uz»

Импорт эса 6,62 миллиард долларни +14,3 фоиз ташкил этди. 2022 йили Ўзбекистон умумий экспортининг қарийб учдан бир қисми (29,8 фоизи) ИҲТ мамлакатларига тўғри келган.

2022 йилда Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлари билан товар айирбошлашда энг катта улушини Қозоғистон (37,5 фоиз) ва Туркия (26,3 фоиз), кейинги ўринларда Қирғизистон (10,2 фоиз), Туркманистон (7,5 фоиз), Афғонистон (6,1 фоиз), Тожикистон (5,5 фоиз), Эрон (3,5 фоиз), Покистон (1,9 фоиз) ва Озарбайжон (1,5 фоиз) эгаллади.

Ўтган йили ИҲТга аъзо давлатларнинг умумий ташқи савдо айланмаси бир триллион доллардан (тахминан 1,13 трлн.доллар) ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг