Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижга юборишни ваъда қилган шасхнинг ёнидан қалбаки пуллар чиқди

Хорижга юборишни ваъда қилган шасхнинг ёнидан қалбаки пуллар чиқди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида «L.» номли «Hostel» олдида ўтказилган тезкор тадбирда хорижий давлат фуқароси М.С. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро З.А.ни Англия давлатига бориши учун 850 АҚШ долларига виза олиб беришини айтиб, шундан 350 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, М.С.нинг ёнидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган 84 дона 100 АҚШ доллаларик купюрадаги қалбаки 8 400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг