Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Sardor gangster тахаллусли шахс қамалди

Sardor gangster тахаллусли шахс қамалди

Фото: Xabar.uz

Фуқаро Сардор Сафарбоев (1998 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, вақтинча ишсиз, TikTok ва YouTube да Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилиб келган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг 2024 йил 21 февралдаги қарори билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини олди.

У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган.

2024 йил 23 февраль куни Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан С. Сафарбоевнинг шикояти апелляция тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг