Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қизнинг фотосуратларини қўлга киритган йигит товламачилик устида ушланди

Қизнинг фотосуратларини қўлга киритган йигит товламачилик устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро Б.Ҳ «А.Б.» исмли қизнинг шахсий фотосуратлари ва видео тасвирларини ижтимоий тармоқлар орқали қўлга киритиб, ушбу фотосуратларни ўзининг «Telegram»  профилига жойлаб қўяди.

Шу тарзда унинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиб, сурат ва видеоларни тарқатиб юбормаслик эвазига қиздан 10 млн сўм талаб қилиб, ушбу пулларни курсдоши Ш.Т. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) ва 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг