Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда спортчи отиб кетилди

Қашқадарёда спортчи отиб кетилди

Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан самбочи Тўра Авлоқуловнинг ҳаётига суиқасд қилинганлиги ҳолати билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, гумонланувчи шахс ўзаро жанжал давомида темир қувурдан қўлбола усулда ясалган қурол билан Т.Авлоқуловнинг бош қисмига қаратган ҳолда бир марта ўқ узган.

Жиноят иши доирасида гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан жабрланувчи Т.Авлоқулов 31 март куни вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг