Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардияга ишга жойлашни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

Миллий гвардияга ишга жойлашни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Муқаддам 3 маротаба фирибгарлик ва пора бериш каби жиноятлари учун судланган фуқаро И.М. фуқаро Х.ни 2 000 АҚШ доллари эвазига Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси тизимига танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишга ишонтириб, 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг