Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИББ қўлга олган шахс судхўрлик қилгани айтилади

ИИББ қўлга олган шахс судхўрлик қилгани айтилади

У одамларни оиласи билан уй-жойидан чиқариб юбориш билан ҳам шуғулланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси («Товламачилик»), 168-моддаси («Фирибгарлик») билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида 1993 йилда туғилган А. Абдугаппор ўғли жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

«Ўтказилган тергов ҳаракатари давомида аниқланишича, ушбу шахс фуқароларга фоиз эвазига пул бериб, қарз олган шахснинг номида бўлган турар-жой ва транспорт воситаларини гаров эвазига ўзининг номига расмийлаштириб олган. Фуқаролар белгиланган муддатда қарз ва фоизларини бермаган тақдирда уй-жойдан оиласи билан чиқариб юбориш ва транспорт воситасини тортиб олиш билан шуғулланиб келган. Ваҳоланки, гаровга қўйилган мулк миқдори фоиз эвазига берилган пул маблағидан 3-4 баробар кўп бўлган.

Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахснинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича бирор маълумотга эга бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг