Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар билан қўлга тушди

Ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар билан қўлга тушди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган шахс 30 минг доллар пора олаётганда ушланди. 

Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси фуқарога тадбиркорлик учун тўртта савдо дўкони қуриш учун 210 кв.м ҳудудни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали аукционда ютишини таъминлаши эвазига пул талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда у талаб қилинган маблағни олаётганда ушланган.

Таъкидланишича, ҳоким ёрдамчиси муқаддам Жиноят Кодексининг 167, 168, 205 ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган шахс ҳисобланади.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг