Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада қалбаки дори ясайдиган яширин цехлар аниқланди

Фарғонада қалбаки дори ясайдиган яширин цехлар аниқланди

Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида ўтказилган тезкор тадбирларда хонадонлардаги яширин цехларда бир неча номдаги дорилар қалбакилаштирилаётгани фош қилинди.

Хусусан, дорихоналарда қиймати 7 мингдан 26 минг сўмга қадар бўлган «Каспаргин», «Пиратсетам», «Дексамитазон», «Аскорбин кислотаси» каби ампула шаклидаги дори воситаларининг ёзуви, қадоғи ва ёрлиқлари ўзгартирилиб, ампулаларни эса бўяш орқали дорихоналардаги қиймати 70 мингдан 200 минг сўмгача бўлган «L-Lizin Essinat», «Тиоцетам», «Мидокалм», «Ретоболил», «Дипроспан» ва «Актовеген» каби дорилар номига ўзгартирилган.

Экспертиза дори воситалари қалбакилаштирилганлиги, уларнинг мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги ва сақлаш шароитларига амал қилинмаганлигини тасдиқлади.

Тезкор тадбирлар давомида яширин цеҳда аниқланган дориларнинг умумий қиймати  89 млн. сўмни ташкил этган бўлса-да, уларни қалбакалаштириш орқали савдога чиқариб, 625 млн. сўмгача сотилиши мумкин эди.

Мўмай даромад илинжида юртдошларимизни ҳеч иккиланмай нафақат ортиқча сарф-ҳаражатга, балки саломатлигини ҳам жиддий хавф остига қўйаётган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг