Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмдаги «самосуд» сабаби очиқланди

Хоразмдаги «самосуд» сабаби очиқланди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хоразм вилояти Гурлан туманидаги «самосуд» видеоси бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 июль куни соат тахминан 12:00 ларда 26 ёшли И.О. ўзининг таниши 20 ёшли Ю.Т. (аёл) билан учрашган вақтида ушбу ҳолатни И.О.нинг турмуш ўртоғи — 24 ёшли М.С.(аёл)нинг дугоналари кўриб қолади.

Улар телефон орқали бу ҳақда М.С. га хабар бериб, уни чақиришган ҳамда фуқаро Ю.Т. (аёл)ни ушлаб олиб, турли хил уятли сўзлар билан хақорат қилиб, жанжал қилишган. М.С.(аёл) эса Ю.Т.(аёл)ни танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган.

Ушбу жанжал вақтида М.С.нинг дугоналаридан бири ўзининг уяли телефон аппарати орқали видеотасвирга олиб, кейинчалик мазкур видеолавҳани телеграм орқали ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Шу ўринда, фуқароларимиздан юқоридаги каби ҳолатларда ўзбошимчалик билан ҳаракат қилиб, хато қилганларни ўзлари жазолашга уринмасликларини, белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишларини сўраймиз. Бундан ташқари, бу каби ҳолатлар тасвирланган видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатаётган фуқароларимизга эслатма:

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1891-моддаси ва Жиноят кодексининг 1301-моддаларида кўрсатилган «Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш» каби маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради» — дейилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг