Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги майнинг-ферма ярим миллиардлик электрни «еб юборди»

Тошкентдаги майнинг-ферма ярим миллиардлик электрни «еб юборди»

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Олмазор туманида яшовчи фуқаро Ш.П. ўз уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 540 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг