Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда содир бўлган ЙТҲларда беш ойда 29 киши ҳалок бўлди

Тошкентда содир бўлган ЙТҲларда беш ойда 29 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Ташпулатов раислигида ИИББ ЙҲХБ томонидан 2024 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 ойи давомида Тошкент шаҳрида 393 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, уларда 29 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 364 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. ЙТҲнинг 240 таси пиёдалар иштирокида содир этилган.

 ЙТҲнинг сабаблари таҳлили қилинганда, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларга риоя қилмаслиги, пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтиши натижасида содир этилганлиги 99 фоиз ҳолатларда қайд этилган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг