Тошкентда икки ёшли бола уй ичида қулфланиб қолди
Тошкентда уй ичида қулфланиб қолган икки ёшли бола қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 2 июнь куни соат 18:31 да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчи-диспетчерлик хизматига Яккасарой туманидаги кўп квартирали уйнинг хонадонларидан бири эшиги қулфланиб, хонадонда 2 ёшли боланинг қолиб кетганлиги, шунингндек, ошхонадаги газ плитаси ҳам ёниқ қолганлиги бўйича ташвишли хабар келиб тушган
Хабар қилинган жойга етиб борган қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадон эшигини очиб, уй ичида қолган болани ота-онасига соғ-саломат топширдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter