Тошкентда ер қимирлади
9 сентябр куни тонгда Тошкентда 2 балли ер силкиниши қайд этилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 9 сентябр куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 05:45 да зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани. Зилзила координаталари: 41,33 градус шимолий кенглик; 69,38 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 10 км шимолий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Мирзо Улуғбек туманида 2 балл, 2 км;
- Миробод туманида 2 балл, 5 км;
- Шайхонтоҳур туманида 2 балл, 6 км;
- Яшнобод туманида 2 балл, 6 км;
- Олмазор туманида 2 балл, 7 км;
- Яккасарой туманида 2 балл, 7 км;
- Чилонзор туманида 2 балл, 9 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter