Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўрт ҳудудда «права операцияси» ўтказилди

Тўрт ҳудудда «права операцияси» ўтказилди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Ж.Д. фуқаро А.Я.га ўзини гўёки Олмалиқ шаҳар ЙҲХБ ходими сифатида таништириб, унга ўқув машғулотларига қатнашмасдан танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Х. фуқаро Д.Ш.нинг ишончига кириб, уни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.К. фуқаро С.О.га юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 550 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишини айтиб, 500 АҚШ доллари ва 600 000 сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Т.А. фуқаро Ш.У.га юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг