Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёдаги мудирнинг «кўп миллионлик қилмиши» фош бўлди

Сурхондарёдаги мудирнинг «кўп миллионлик қилмиши» фош бўлди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «G.Ph.» МЧЖга қарашли дорихона мудири Ж.Ш. тадбиркорнинг ўзига ишониб топширилган 122,1 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг