Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда вояга етмаган бола кишанланган ҳолда топилди

Самарқандда вояга етмаган бола кишанланган ҳолда топилди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 16 март куни Самарқанд вилоят ИИБ «102» операторига Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида бир бола Damas русумли автомашинада оёғи занжир орқали кишанланганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ҳудудга ИИБ ходимлари бориб, ҳолатни расмийлаштиришган.

Ҳозирда болага нисбатан ушбу ҳаракатларни содир этган шахсга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болани «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази»га жойлаштириб, психолог ёрдамида зарурий кўмаклар бериш чоралари кўрилмоқда, дейилади вилоят ИИБ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг