Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда УЖКХК амалдори қўлга тушди

Самарқандда УЖКХК амалдори қўлга тушди

Самарқанд вилоятидаги туманлардан бирининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланиб, бир фуқаро билан келишган ҳолда ўзганинг ишончига кирган.

Унга туман тиббиёт бирлашмасининг фойдаланилмаётган омборхонасини олиб бериш учун 10 минг доллар талаб қилишган. «Ўзбекистон24» телеканали хабарида қайси туман экани очиқланмаган.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда улар олдиндан 5 минг доллар маблағни олган пайтда ушланган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг