Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қувада ИИБга «суҳбат қилиш» учун олиб кетилган йигитнинг у ердан мурдаси чиққани айтилмоқда

Қувада ИИБга «суҳбат қилиш» учун олиб кетилган йигитнинг у ердан мурдаси чиққани айтилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Қува туманида ёш йигит ички ишлар ходимлари томонидан уриб ўлдирилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақда фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров «Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.
 
«Қува(Фарғона)да 20 ёшли, соппа-соғ йигитни ИИБ ҳодимлари «суҳбат қилиш» учун олиб кириб кетиб, ўлигини олиб чиқиб беришибди.
 
Йиқилиб тушганмиш.
 
Эшитишимча ниқоб бўйича жарима қилишмоқчи бўлишганда, 20 ёшли бола ва ИИБ ҳодимлари орасида бироз тортишув бўлибди. ИИБ ҳодимлари йигитни «эсини киритиб қўйиш» мақсадида олиб кириб кетишган, маълум муддатдан кейин «йиқилиб тушиб» вафот этган болани мурдасини олиб чиқиб беришибди....»,— дея ёзади Ҳайдаров. 
 
ИИВ ёки бошқа расмий ташкилотлар воқеа юзасидан ҳали муносабат билдирганича йўқ. 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг