Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қиздан беш минг доллар талаб қилган «ошиқ» қўлга олинди

Қиздан беш минг доллар талаб қилган «ошиқ» қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, фуқаро О.И. «А.» исмли қиз билан гаплашиб юриб, унинг шахсий фото суратларини қўлга киритиб, ушбу суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 5 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг