Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда Наврўз сайлида портлаш содир бўлди: 37 киши жароҳатланган

Қашқадарёда Наврўз сайлида портлаш содир бўлди: 37 киши жароҳатланган

2024 йилнинг 18 март куни Кўкдала туманида ўтказилаётган сайлда газ чақнаши натижасида газ балон портлаб кетган.

Оқибатда 37 киши ёнғин туфайли турли даражада жароҳат олиб, шифохонага олиб келинган ҳамда 7 нафари стационар тартибда шифохонага ётқизилган. 17 нафарининг аҳволи қониқарли бўлгани боис амбулатор кўрикдан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, 13 нафарида жиддий тан жароҳатлари аниқланмаганлиги сабабли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уйига қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала туман прокуруратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг