Ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус Қозоғистонда бузилиб қолди
Кеча, 10 декабр куни Олмаота – Екатеринбург трассасида, Саришаган посёлкасидан 5 километр олисда йўловчи автобуси бузилиб қолди. Қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борди, деб ёзмоқда Zakon.kz
Қозоғистон ФВВ ходимлари техник носоз автобусдаги 53 нафар йўловчини энг яқин манзилдаги иститиш марказига кўчиришган.
«Эвакуация қилинганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари. Ҳеч кимда тиббий ёрдамга муҳтожлик кузатилмади», — дейилади ФВВ матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter