Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий табиат боғи раҳбари ноёб турдаги Бухоро хонгулини отиб ўлдирганликда айбланмоқда

Миллий табиат боғи раҳбари ноёб турдаги Бухоро хонгулини отиб ўлдирганликда айбланмоқда

Ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Зарафшон миллий табиат боғида «Қизил китоб»га киритилган ноёб турдаги Бухоро хонгули отиб ўлдирилгани ҳақида хабар тарқаган эди. Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Айни дамда туман прокуратураси томонидан мутасадди ташкилот ва органлар вакилларидан иборат тезкор гуруҳ тузиб, ҳолатни ўрганишни бошлади. Прокуратура томонидан 11 февраль куни миллий табиат боғига тегишли бўлган «Нива»русумли машинани ашёвий далил учун олиб келди ва текширув ўтказиш ишлари бошланди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда терговгача суриштирув ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади Экология қўмитаси хабарида.

Фото: Kun.uz

Самарқанд вилояти прокуратураси эса Қизил китобдаги Бухоро хонгул буғисини ўлдирилганлар аниқланди, дея хабар берди.

Фуқаро Д.Д. Жомбой туман прокуратурасига мурожаат қилиб, унда 2021 йил 8 февраль куни Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида юрган вақтида мазкур боғ раҳбари ва 1-участка нозирлари буғини отишганлигини кўрганлигини, 9 февраль куни буғини сўйган жойга бориб унинг бўлинган калласи, териларини йиғиб уйига олиб келиб, буғини сўйилган жойини видео тасвирга олганлигини баён қилиб, ушбу ҳолат юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

«Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, воқеа содир бўлган жойи ҳамда Зарафшон миллий табиат боғи раҳбарига тегишли автомашина кўздан кечирилди.

Текширув натижасида ҳайвонот дунёсига 36 млн. 750 минг сўм зарар етказилганлиги инобатга олиб, Жомбой туман прокуратураси томонидан ЖК.нинг 202-моддаси 3-қисми «ж» банди билан (Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган буғини нобуд қилган ҳолда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришлик учун Жомбой туман ИИБ ТБга юборилди», дейилади прокуратура хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг