Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида ярим миллиарддан ошиқ пул ўмарилди

Тошкент вилоятида ярим миллиарддан ошиқ пул ўмарилди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «А.И.Э.» ДУК масъул шахслари ЯТТ «У.А.» тузилган шартномага асосан экскаватор хизматлари ижараси учун кўрсатилган ишлар бажарилмаган бўлсада, ЯТТ «У.А.» томонидан 670 млн сўмлик ишлар (хизматлар) бажарилганлиги ҳақида электрон ҳисоб-фактурага сохта маълумотлар киритилиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг